Ukraine v England: Roy Hodgson defends team's performance Hodgson was delighted with the performance of England's defence Manager Roy Hodgson was satisfied with England's result
01 / 03

Ukraine v England: Roy Hodgson defends team's performance

Read more
02 / 03

Hodgson was delighted with the performance of England's defence

Read more
03 / 03

Manager Roy Hodgson was satisfied with England's result

Read more
Янгиликлар

Янгиликлар (132)

Бугун, 2019 йилнинг 28 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси биносида, Юристларни малакасини ошириш марказида,  малакасини ошириш курсига ўқишга келган бир гуруҳ адвокатлар учун, “Адвокатнинг касбий кўникмалари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур давра суҳбатни Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раисининг биринчи ўринбосари  Шухрат Садиков  очиб берди ва бугунги кундаги адвокатура институтини ривожлантиришнинг долзарб муаммолари хусусида тўхталиб ўтди. Ҳозирги кунда Адвокатлар палатаси томонидан амалга оширилаётган ишлар ва режалар юзасидан адвокатлар билан фикр алмашди. Адвокатлар ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

Давра суҳбати ишида ЮМОМ доценти, Марипова Севархон Арибжановна ўз маърузаси билан иштирок этиб, унда адвокатлар томонидан судга илтимоснома киритиш, музокара сўзи билан чиқиш  адвокатнинг нутқ маданияти ва қобилиятини  ривожлантириш масалаларини аниқ мисол, видео тасма ва жадваллар ёрдамида ёритиб берди.

Муҳокама давомида,   адвокатлар учун бу мавзу юзасидан олинган маълумотлар фойдали эканлигини таъкидлаб ўтилди ва адвокатлар ўз амалиётларидаги  тажрибалари юзасидан ўзаро  фикрлашдилар.

Адвокатлар палатаси

Матбуот хизмати

Семинар-тренингнинг иккинчи куни!

Written by
Published in Янгиликлар
Четверг, 28 Ноябрь 2019 16:14

27-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг мажлислар залида “Адвокатлик фаолиятининг халқаро стандартлари” бўйича семинар-тренингнинг иккинчи куни ўз ишини давом эттирди.

Мазкур тренинг ишини УНП ООН Халқаро координатори Кун Маркверинг кириш сўзи билан очиб берди.

Бугунги кунда адвокатнинг  касб этика қоидаларини тартибга солиш фақат давлат ёки адвокатлик тузилмасининг иши эмас, балки адвокатлик фаолиятининг халқаро стандартларини тартибга солувчи қоидаларини ўз ичига олади. Бу эса адвокатнинг халқаро ҳуқуқий стандартлари барча иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг энг самарали усулларидан биридир.

Бундан ташқари, тренинг давомида хорижий мамлакатларда малака комиссиялари фаолияти, жумладан бўлажак адвокатлардан имтиҳон олиш жараёни ва адвокатларни интизомий жавобгарлиги масалалари муҳокама қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳузуридаги  Олий малака комиссиянинг иш фаолияти ҳақида ўз фикрларини билдиришди.

Шунингдек, маърузачилар томонидан Канадада адвокатларни малака ошириш процедураси тушунтирилди. Тренинг ниҳоясида маърузачилар Ўзбекистонда адвокатура ва адвокат мақомини такомиллаштириш бўйича ўзларининг таклиф ва тавсияларини ҳам этиб ўтдилар. Тренинг иштирокчилари икки кунлик тренинг давомида қимматли маълумотларга эга бўлишди ва келгусида бундай тадбирларни кўпроқ ташкиллаштириб, ўтказиш зарурлигини таькидлашди.

Адвокатлар палатаси

Матбуот котиби

 

Семинар-тренингнинг биринчи куни!

Written by
Published in Янгиликлар
Вторник, 26 Ноябрь 2019 16:19

Аввал хабар берганимиздек,  бугун 26 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг мажлислар залида “Адвокатлик фаолиятининг халқаро стандартлари” бўйича семинар-тренинг ўз ишини бошлади. Мазкур тренинг иши УНП ООН билан ҳамкорликда ташкил этилди. Бугунги тренингни Канаданинг Уилфреда Лориэна университетининг криминология кафедраси доценти, адвокат Николай Ковалёв олиб борди.

Н.Ковалёв ўзининг  маърузасида дунёнинг ривожланган давлатларида адвокат мақоми, адвокатлик тузилмалари фаолияти хақида қизиқарли маълумотларни айтиб ўтди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига халқаро адвокатлик фаолияти стандартларини имплементация қилиш масалаларини илгари сурди. Бундан ташқари, мавзу юзасидан халқаро стандартлар бўйича долзарб масалаларни турли минтақаларда ҳамкасблар билан муҳокама қилиш, ўзаро тажриба алмашиш  ва амалиётда қўллаш  борасида тингловчиларига батафсил маълумот берди. Бундай юқори сифатли адвокатлик фаолияти билан боғлиқ тренингларни ташкил қилиш эса тингловчиларни олган билим ва кўникмаларини келажакда ўз амалиётларида янада замонавий ўринда фойдаланишлари учун замин яратади. Семинарнинг биринчи куни жуда қизиқарли баҳс-мунозарали бўлиб,  тингловчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларига доцент, адвокат Николай Ковалёвдан жавоб олдилар.

Тренингнинг иккинчи куни эртага 27 ноябрь куни, соат 10:00 да худди шу мажлислар залида давом эттирилади.

Адвокатлар палатаси

Матбуот котиби

 

Ҳурматли адвокатлар!

Written by
Published in Янгиликлар
Пятница, 22 Ноябрь 2019 16:27

Хабарингиз бор, “Advokat” журналининг 3-сонидаги “Муҳаррирнома” рукнида чоп этилган “Бир яхши ва бир ёмон хабар” номли мақолада журналнинг келажаги хавф остида қолаётгани ҳақида маълум қилинган ва бу борада Муассиснинг ва Сиз адвокатларнинг муносабатингиз сўралган эди. Маълум бўлишича, ушбу мақола юзасидан таҳририятга бир қанча адвокатлар қўнғироқ қилиб, Республика адвокатлари учун даврий нашр албатта кераклигини, шу боис журнал обунаси тарғиботига ҳамиша тайёр эканликларини, яъни ҳамкасбларни ва инсон ҳуқуқлари масаласига бефарқ бўлмаган бошқа соҳа ходимларини обунага жалб қилиш борасида қўлдан келганича ёрдам қилишларини, ҳатто, жуда зарурат туғилса, ҳомийлик ёрдами уюштиришга ҳам қарши эмасликларини айтишган. Энг қувонарлиси, бу каби умидлантирувчи мулоҳазалар соҳа жонкуяри бўлган адвокатларимиз томонидан бевосита Палата раҳбариятига ҳам билдирилди.

Бундай муносабат, албатта, бизни хурсанд қилди. Зеро, биз журналимизнинг соҳамиз юзи, ўз сўзимизни эркин айта оладиган беминнат минбаримиз (бу кейинги пайтдаги тажрибадан ҳам маълум), қолаверса, Палата салоҳиятини белгиловчи сиёсий омиллардан бири эканини яхши тушунган ҳолда ҳамиша уни сақлаб қолиш тарафдори бўлганмиз. Аммо, шунга қарамасдан, журналнинг келажак тақдири масаласида, барибир, ягона тўхтамга кела олмаётган эдик. Чунки таҳририятнинг иқтисодини яхшилаш, уни зарардан чиқаришнинг ҳозирги ягона йўли журнал обуначиларини кўпайтириш ва обуна нархини етарли даражада кўтаришга боғлиқ бўлиб, айниқса, обунанинг кўпайиши борасидаги дастлабки умидларимиз ўтган йили деярли пучга чиққанди. Яъни биз журнал савияси, сифати ва мазмуни яхшиланса, адвокатларимиз ўз нашрларини қўллаб-қувватлаш учун ҳам унга ўз хоҳишлари билан тўлиқ обуна бўладилар деб ўйлагандик. Аммо, гарчи журналнинг 2018 йил сонлариданоқ кескин ижобий ўзгаришларга эришилган бўлса-да, 2019 йил обунасида, барибир, ижобий силжиш бўлмади. Аксинча, ихтиёрийликни нотўғри тушунган айрим адвокатларимиз (Айниқса Пойтахт ва Тошент вилоятидаги аксарият ҳамкасбларимиз) ҳисобига обуна сони анча камайиб кетди. Шу сабабдан ҳам 2020 йил обунаси нархини белгилашда бир қарорга келишимиз анча қийин кечаётган эди. Яъни биз таҳририятнинг кўзда тутилаётган харажатларини ҳар йилги обуначилар сонига (2600 атрофида) тақсимлаган ҳолда нарх белгиласак, бу уларга оғир ботиб, бор обуначиларимизни ҳам йўқотиб қўймаймизми деган хавотирда эдик. Адвокатларимизнинг кейинги муносабатлари эса бизни ана шу хавотирдан холос қилди ва Палатадаги муҳокамалардан сўнг охирги хулосага келиб, 2020 йил учун обуна мавсумини бошлашга қарор қилдик!

Хуллас, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси “Адвокат” журналига 2020 йил учун обуна мавсуми бошланганини маълум қилар экан, барча ҳамкасбларни унда фаол иштирок этишга чорлайди. Яъни фақат ўзлари обуна бўлишлари билан чекланиб қолмасдан, атрофдан ҳам мухлис обуначилар жалб этиш учун тарғибот олиб боришларини сўраб қолади. Зеро, журналимизда (унинг интернет сайти ва ижтимоий тармоқдаги каналларида) кўтарилаётган масалалар фақат адвокатларгагина тегишли бўлмасдан, умуман, инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан боғлиқ масалалар эканининг ўзи шундай тарғиботга асос бўла олади деб ўйлаймиз!

Маълумот: “Адвокат” журнали 2020 йил ҳам 64-бетда, ўзбек ва рус тилларида, тўлиқ рангда, замонавий дизайнда, икки ойда бир марта чоп этилади. Йиллик обуна нархи 240.000 сўм. Обуна тўғридан-тўғри шартнома асосида амалга оширилади ва обуначиларга тегишли журналлар адвокатлар учун адвокатлик тузилмаларигача, бошқа фуқаролар учун эса шартномада кўрсатган манзилларигача етказиб берилади.

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси

Ўқув хонаси ва суд залининг очилиши

Written by
Published in Янгиликлар
Среда, 20 Ноябрь 2019 11:25

Бугун, 19 ноябрь куни, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасида ўқув-машғулот хонаси ва суд залининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида, ушбу ташкилот томонидан республикамизда амалга оширилаётган Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳоти бўйича дастур доирасида ташкиллаштирилган.

Дастлаб маросимни очилишида, АҚШ Давлат департаментининг Марказий Осиё бўйича катта маслаҳатчиси  Рик Стоддард ва Адвокатлар палатаси раиси Алим Эрназаров ўзининг кириш сўзлари билан очиб бериб,  ўқув хоналарининг очилиши бугунги кунда ёш адвокатларга ўз тажрибаларини янада мукаммал ўрганишлари учун муҳим саналиши ҳақида батафсил тўхталиб ўтдилар. Ушбу ўқув ва суд залининг очилиши олий ўқув юртларида ўқиётган ҳуқуқшунос талабалар ва Республикамизда фаолият юритаётган адвокатларимиз учун зарур шартлардан бири ҳисобланади.

Шунингдек, учрашувда USAID ва Адвокатлар палатасининг масъул ходимлари,  JRUP ходимлари ҳамда Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган адвокатлар иштирок этдилар.

Ушбу, USAID молиявий кўмагида жиҳозланган ўқув-машғулот хонаси замонавий техник жиҳозлар билан жиҳозланган бўлиб, масофадан таълим олиш ўқув машғулотларини ўтказиш, адвокатларимиз амалиётда оммавий нутқ, таклиф, танқидий фикрлаш ва суд ишида ишончли далиллар яратиш, ўзларида муҳим амалий кўникмаларни ривожлантириш каби имкониятига эга бўладилар.

 Адвокатлар палатаси

Матбуот хизмати

ТАЛАБА ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ УЮШТИРИЛДИ

Written by
Published in Янгиликлар
Четверг, 14 Ноябрь 2019 18:57

Бугун,  14-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг мажлислар залида “Мен, адвокат бўламан” шиори остида Тошкент давлат юридик университетининг 4-курс талабалари билан Адвокатлар палатаси раисининг учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувдан асосий мақсад, талабаларга мамлакатда адвокатура институтининг ривожланиш тарихи ва унинг ўзига хос жиҳатлари, халқаро қонунчилик, соҳанинг истиқболлари ҳақида талаба ёшларга маълумот берилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг раиси Алим Эрназаров, Тошкент давлат юридик университетининг ўқитувчи ва  100 нафардан ортиқ  бакалавриат йўналишида таҳсил олаётган талаба ёшлари иштирок этдилар.

Адвокатлар палатаси раиси мазкур очиқ мулоқотда талаба ёшларга, “Ўзбекистонда адвокатура: бугунги куни ва унинг ривожланиш истиқболлари” хусусида ҳамда сўнгги йилларда адвокатуранинг ҳаёти ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, адвокатура институтининг замонавий ютуқлари ва келажакда янги вазифалар хусусида талаба ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларига Адвокатлар палатаси раиси томонидан жавоб олишдилар.

Учрашув сўнггида, Адвокатлар палатаси раиси А.Эрназаров ТДЮУнинг талабаларига энг самимий тилакларини билдириб, ёшларимизнинг билим олишлари учун ҳар томонлама яхши замонавий шароитлар яратилаётганлиги ва бундай шароитлардан улар унумли фойланишлари кераклигини таъкидлаб ўтдилар ҳамда уларга яхши ўқиб, пухта билим олиб, Республикамизнинг  юксалиши учун сифатли кадрлар бўлиб хизмат қилишларини тилаб қолдилар.

Очиқ мулоқот тарзда ўтган учрашув сермазмун бўлиб, талабалар келгусида ушбу йўналиш бўйича астойдил билим олишга ҳаракат қилиб, олий ўқув юртларни тугатиб,   Ватанимизга, халқимизга хизмат қиладиган ўз касбига садоқатли мутахассислар бўлиб етишишларига ишонч билдирдилар.

Учрашув якунида,  Адвокатларни касбий тайёрлаш департаменти бошлиғи Аслиддин Маҳаммадиев талабаларни Адвокатлар палатаси биносида жойлашган амалий машғулотлар ва сайёр суд мажлисларини ўтказиш учун хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган суд зали ва барча замонавий техник ускуналар билан жиҳозланган компьютер хонаси билан таништирди.

Адвокатлар палатаси

Матбуот хизмати

Бугун, 2019 йилнинг 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси биносида, Юристларни малакасини ошириш марказида,  малакасини ошириш курсига ўқишга келган бир гуруҳ адвокатлар учун, “Адвокатура институтини ривожлантириш концепцияси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур давра суҳбатни Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг раиси Алим Эрназаров очиб берди.

Давра суҳбати ишида ЮМОМ доценти Марипова Севархон Арибжановна ва Адвокатларни касбий тайёрлаш департаменти бошлиғи Аслиддин Маҳаммадиевлар иштирок этдилар. Унда адвокатура институтини такомиллаштирилганлиги муносабати билан қонун ҳужжатларида ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Муҳокама давомида   адвокатлар қонун ҳужжатлари ва адвокатлик касбини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифлар, фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Адвокатларимиз мамлакатимизда ҳозирги кунда олиб борилаётган ижтимоий, иқтисодий,  сиёсий ва ҳуқуқий соҳалардаги ислоҳотларнинг тезкор ривожланиб боришини қўллаб-қувватладилар.

Адвокатлар палатаси

Матбуот хизмати

 

 2019 йилнинг 6 ноябрь куни Тошкент шаҳар прокурори Бахриддин Валиев ташаббусига биноан, Тошкент шаҳар прократурасининг биносида Тошкент шаҳар адвокатлари иштирокида учрашув ташкил килинди.

Учрашувда Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган адвокатлар,  Тошкент шаҳар прокурор ўринбосарлари ва масъул ходимлари,  Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси Алим Эрназаров ва Палатанинг масъул ходимлари иштирок этдилар. Ушбу суҳбат ўтказилишининг асосий мақсади, мамлакатда шиддатли ислоҳотлар даврида инсоннинг қонуний ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатлари жараёнининг икки тарафи бўлган прокурор ва адвокат ўртасидаги муносабатларга тўхталинди.

Адвокатларнинг ўз фаолиятини амалга оширишдаги мавжуд тўсиқлар ва қонунбузилишлар тўғрисида суҳбатлашилди. Дарҳақиқат, юртбошимиз айтганларидек, -Биз жамиятимизда шундай ҳуқуқий маданиятни шакллантиришимиз керакки, унга мувофиқ Конституция ва қонунларга амал қилиш, бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш мажбурият эмас, балки кундалик қоида ва одатга айланиши шарт".

Биз, бугунги шиддат билан ривожланаётган бир даврда барча соҳа, жабҳаларда очиқлик, шаффофлик шиори остида ишлаётган мутасадди идоралар сирасига Тошкент шаҳар прокуратурасининг ҳам янгича услубда ишлаш истагининг гувоҳимиз. Тошкент шаҳар прокурори шаҳар адвокатларини йиғиб, бир-биримизнинг кўзимизга тик боқиб, ҳуқуқий адолатни ўрнатишда амалиётда мавжуд муаммоларни ечимини ҳал қилиш йўллари устида тўхталиб, очиқчасига конструктив суҳбат уюштирди. Икки соатдан зиёд давом этган мазкур учрашувда давлат қонунларини назорат қилувчи идора ва инсон ҳуқуқларининг ҳимоясида турган адвокатлар билан биргаликда адолат сари ҳамкорлик қилиш истаги томонлар тарафидан тасдиқланди. Эндиликда, ҳар бир адвокат ўз фаолиятини амалга оширишдаги ҳар қандай тусқинлик, қонунустуворлигини таъминлашдаги бузилишлар тўғрисида маълумотни ёзма равишда Адвокатлар палатасида жамлаб, сўнгра шаҳар прокурорига йўлланиши бўйича келишилди. Б.Валиев, шахсан мен ўзим адвокатларни қабул қилишга ва улар билан бирга қонунбузилишлар олдини олиш чораларини кўришга тайёрман, - деб айтдилар. Бу билан фуқароларнинг давлатга, қонунларимизга бўлган ишончи йуқолмайди.

Шу билан биргаликда амалиётда учраб турадиган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари юзасидан ҳар бир адвокатнинг фикр ва мулоҳазаси тингланиб, шаҳар прокурори Бахриддин Валиев ушбу масалаларга ойдинлик киритди ҳамда Адвокатлар палатаси билан ҳамкорликда ҳаракатлар олиб бориш ҳақида келишиб олинди.

Сўнгги пайтларда Оммавий ахборот воситалари орқали кўплаб прокуратура ходимларига нисбатан танқидий фикрлар билдирилаётганлиги ҳаммамизга маълум, мана шундай юкдан қутулиш ўзимизни оқлаш йўли билан эмас, балки халққа янада садоқатли хизмат қилиш яъни прокуратурани “Халқ прокуратура”си қилиш асосий мақсадларимиздан бири бўлмоғи керак, -дейди суҳбат давомида шаҳар прокурори Б.Валиев. Бунинг учун Сизлар билан елкадош бўлиб фуқароларимизнинг ҳуқуқларини қонун доирасида ўз вақтида тўла ва аниқ ҳимоя қилишимиз лозим.

Шу жойда шаҳар прокурорининг яна бир сўзларини айтиб ўтиш мақсадга мувофиқ буларди, яъни: " Бизнинг мақсадимиз фуқароларни ноҳақ айбламаслик ва ноҳақ қамамаслик!". Бу эса биз ва адвокатларнинг ҳам халқимиз олдидаги энг олий вазифаларимиздан биридир. Зотан бир инсоннинг тақдирини ноҳақ ҳал қилиш ва унинг қамалиши нафақат бир шахснинг, балки бутун бир оила, жамиятнинг бир бўлагини дарз кетишига сабаб бўлиб, оқибатда давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига нисбатан фуқароларимиз онгида ишончсизлик ва ҳуқуқий демократик жамият парокандалигини келтириб чиқариши мумкин, бу эса жуда ачинарли ҳол...

Ўз навбатида, адвокатларнинг ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари юзасидан уларнинг фикр ва таклифлари тингланди.

Шундан сўнг, учрашувда иштирок этган адвокатлардан, Анвар Мамедов, Ғайрат Караматов, Мухсинжон Мадаминов, Санджар Якубов, Гулноза Каримова, Рустам Саидбековларнинг адвокат ва прокурор ўртасида амалиётда мунтазам вужудга келадиган муаммолар юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, фикрлар алмашинилди. Учрашув жуда қизиқарли баҳс ва мунозараларга бой ўтди ҳамда шаҳар прокурорининг адвокат энг аввало, адолат тантанаси учун хизмат қилиши керак бунинг учун эса барчамиз биргаликда курашмоғимиз зарур, -деган ибора билан очиқлик руҳида ўтган суҳбатини якунлади ҳамда ушбу учрашув якунлари бўйича суд, прокуратура органлари, адвокатлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик ҳамкорлик ва бу соҳада амалга оширилаётган ўзгаришларнинг таъсирчанлигини таъминлаш ҳамда адвокатларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш учун керакли шароитларни яратиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Адвокатлар палатаси

Матбуот котиби

ФАХРИЙЛАРИМИЗ ДОИМ ЭЪЗОЗДА!

Written by
Published in Янгиликлар
Понедельник, 04 Ноябрь 2019 17:55

 Бугун, 2019 йилнинг 4-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг мажлислар залида, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармасининг Васийлик кенгаши йиғилишининг 2019 йил 2 октябрь 12-сонли қароридаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Кексалар ҳафталигини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги мажлиси қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Бошқарув Васийлик кенгаши қарор қабул қилган эди. Шу муносабат билан мамлакатимизнинг ишлаб чиқариш соҳасида кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган, фахрийларнинг бой ҳаётий тажрибасини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш ва ўргатишда фаол иштирок этган, фарзандларини жамият олдида масъулият, миллий ва умуминсоний қадриятларга, катталарга ва ёш авлод вакилларига ҳурмат, она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаб, жамиятда ҳурмат қозонган фахрий  адвокатимиз Тошкент шаҳридаги “S.YAKUBOV VA ADVOKATLAR” адвокатлар ҳайъати бошқарувчиси Якубов Санджар Ахмеджанович I-даражали  “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси республика бошқаруви раиси Шуҳрат Жалилов, Судьялар олий кенгаши раиси Убайдулла Мингбоев,Судьялар олий мактаби директори Хожи-Мурод Исоқов, Марказий аппарат ходимлари, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти адвокатлари иштирок этиб,  фахрий адвокатимизни  тақдирлаш мақсадида йиғилдилар.

 Шундан кейин сўзга Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси Алим Эрназаров ўз табрик сўзлари билан Устоз Санджар Ахмеджановични самимий муборакбод этдилар. Уларга келгусида соғ-саломат бўлиб, адвокатура институтининг ривожига ва ўзларининг бой тажрибаларини  ёш авлодга, адвокатларимизга ўргатиб, доим халқимиз эъзозида бўлиб юришларига тилак билдирдилар.

 Шу билан биргаликда тадбирни ўзларини энг самимий тилаклари  билан "ОИЛА" илмий-амалий тадқиқот маркази бўлим бошлиғи Гулнора Ишанханова,  адвокат Илхом Азизов, “S.YAKUBOV VA ADVOKATLAR” адвокатлар ҳайъати адвокатларидан А.Н.Лисунов, Ю.Р.Воронина ҳам  ушбу тилакларини шеър билан изоҳлаб, даврага қизғин кайфият улашдилар.

 

  Адвокатлар палатаси

Матбуот котиби

 

 

ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯ

Бугун, 2019 йилнинг 25 октябрь куни Тошкент шаҳридаги “Wyndham Tashkent Hotel” меҳмонхонасининг конференц-залида Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси томонидан ҳамда Адлия вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури, МНО «Регионал диалог» ГИЦ Германия Халқаро Ҳамкорлик ташкилоти ҳамкорлигида ташкиллаштирилган “Адвокатура институтининг ривожланиш концепцияси: Ўзбекистон ва хорижий давлатлар тажрибаси” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Халқаро конференцияда қўшни давлатлар ва бошқа хорижий мамлакатлардан адвокатлар, Республикамизда фаолият юритаётган халқаро ташкилот вакиллари, экспертлар, Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси, Тошкент давлат юридик университети ҳамда Юристлар малакасини ошириш марказининг профессор-ўқитувчилари, Фуқаролик ишлар бўйича судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Нодавлат нотижорат ташкилот вакиллари, юриспруденция бўйича мутахассислар, республикамизда фаолият юритаётган адвокатлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Ушбу Конференцияни ўтказишдан мақсад, адвокатура институтини мустаҳкамлаш, ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш, замонавий юридик таълим ҳамда амалиётнинг долзарб масалалари юзасидан фикр ва халқаро тажриба алмашишдан иборат эди.

Конференцияни Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси Алим Кадирович Эрназаров кириш сўзи билан очиб берди. Палата раиси ўз нутқида сўнгги йилларда мамлакатимизда адвокатура институтининг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги ролини янада кўчайтириш ҳамда чинакам мустақиллигини таъминлаш бўйича тизимли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, адвокатларга берилган имтиёзлар ва имкониятларга алоҳида тўхталди.

А.Эрназаров мазкур конференция натижасида бу соҳада йўлга қўйилган ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамланишига, келажакда адвокатура тизими, юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада ривожланишига умид билдирди.

Конференция иши давомида давлат бошқаруви, қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, адвокатура институтини ривожлантириш каби мавзуларда халқаро даражадаги мутахассисларнинг маърузалари тингланди ва муҳокама этилди.

Жумладан, экспертдан “Sanctalex” адвокатлик фирмаси раҳбари Бахром Саломовнинг “Ўзбекистонда адвокатура: бугунги куни ва ривожланиш истиқболлари”, Россия Федерациясининг Халқаро Адвокатлар (Ҳамкорлиги) уюшмасининг Х А(Ҳ) У вице президенти Сергей Бородин ҳамда ПРООН эксперти Ольга Шварцнинг “Халқаро стандартлар ва БМТнинг шартномавий органлари ҳамда халқаро ташкилотларнинг адвокатлар мустақиллиги бўйича тавсиялари” мавзусида маърузалар тингланди ва хорижий ҳамкорларимизнинг келажакда адвокатура соҳасида тажриба алмашиш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, услубий тавсиялар ишлаб чиқиш ва ахборот алмашуви ҳамда ўзаро манфаатли бўлган бошқа йўналишлар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашиниб, келишиб олинди.

Конференция давомида иштирокчилар адвокатура тўғрисидаги қонун ҳужжатларини, адвокатура институтининг касбий бирлашмаси бўлган Адвокатлар палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда адвокатлик тузилмалари фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан мунозаралар ўтказдилар. Шундан сўнг, тадбирнинг якуний қисмида Хорижий мамлакатлардан ташриф буюрган бир гуруҳ адвокатлар ва экспертлар ушбу Конференция ишининг асосий мавзуси ҳамда юридик назария ва амалиётдаги муаммолар юзасидан мутахассисларга саволлар бериб, барча саволларга юриспруденция мутахассислари томонидан жавоблар олишди.

Адвокатлар палатаси

Матбуот котиби

Варак 1 жами 10
JoomShaper