Ukraine v England: Roy Hodgson defends team's performance Hodgson was delighted with the performance of England's defence Manager Roy Hodgson was satisfied with England's result
01 / 03

Ukraine v England: Roy Hodgson defends team's performance

Read more
02 / 03

Hodgson was delighted with the performance of England's defence

Read more
03 / 03

Manager Roy Hodgson was satisfied with England's result

Read more

Ўзбекистонда электрон судлов

Written by 
Published in Янгиликлар
Пятница, 27 Сентябрь 2019 18:38
Rate this item
(0 votes)

Бугун, 2019 йилнинг 27-сентябрь куни Тошкент шаҳридаги  International Hotel Tashkent меҳмонхонасининг конференц-залида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва  БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда  қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилган “Ўзбекистонда электрон судлов: бугунги ҳолати ва 2025 йилга қадар ривожланиш истиқболлари” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Мазкур конференцияда Ўзбекистон Республикаси Олий судидан вакиллар, республикамиздаги маъмурий судлар, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳамда хорижий экспертлар гуруҳи иштирок этдилар.

Европа ва осиёлик таниқли экспертлар иштирокидаги ўтказилган тадбирда Ўзбекистонда ҳозирги кунга қадар электрон судлов, хусусан, E-SUD миллий электрон судлов ахборот тизимини ривожлантириш борасида эришилган натижалар ва тизимни янада такомиллаштириш истиқболлари юзасидан ўзаро фикр алмашинилди.

Ушбу электрон судлов тизимини амалиётда кенг жорий этиш мамлакатимиз суд–ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

Тадбир доирасида электрон одил судлов тизимини тадбиқ этиш бўйича илғор хорижий тажриба ўрганилди ва тадбир иштирокчилари томонидан  хорижий экспертларга мавзу юзасидан саволлар берилди.

 

Адвокатлар палатаси

Матбуот котиби

Read 84 times Last modified on Пятница, 27 Сентябрь 2019 19:01
Super User

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetuer adipiscing elit, sed diam nonummy nibh euismod tincidunt ut laoreet dolore magna aliquam erat volutpat.

JoomShaper