Ukraine v England: Roy Hodgson defends team's performance Hodgson was delighted with the performance of England's defence Manager Roy Hodgson was satisfied with England's result
01 / 03

Ukraine v England: Roy Hodgson defends team's performance

Read more
02 / 03

Hodgson was delighted with the performance of England's defence

Read more
03 / 03

Manager Roy Hodgson was satisfied with England's result

Read more

ФУТБОЛ МУСОБАҚАСИ БЎЙИЧА БИРИНЧИ РЕСПУБЛИКА ЧЕМПИОНАТИНИНГ ЧЕМПИОНЛИК КУБОГИ ЖАМОАСИ АНИҚЛАНДИ

Written by 
Published in Янгиликлар
Суббота, 13 Июль 2019 12:15
Rate this item
(0 votes)

СПОРТ САЛОМАТЛИК ГАРОВИ!

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси томонидан ўтказилган футбол бўйича биринчи республика чемпионати республикамизда фаолият юритаётган спортчи адвокатларимиздан ташкил топган жамоалар иштирокидаги мусобақаси шу йилнинг 8-июль куни Чилонзор тумани, “Пахтакор” футбол клубига қарашли “Чилонзор спорт комплекси” майдонларида ўтказилган эди.

Дастлаб Чемпионат ўйинларини Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси Алим Эрназаров ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси ходими Жаҳонгир Саидов очиб бериб, мусобақа иштирокчиларига самимий тилакларини билдириб, мусобақа иштирокчиларига омад тиладилар.

Дастлабки мусобақа бўйича маълумотларни Биз Сизларга “Facebook” ижтимоий тармоғидаги Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасини расмий гуруҳи орқали етказиб борган эдик.

Мусобақа кўтарингки руҳда ўтказилиб, унда 70 нафар спортчи адвокатларимиз 7 кишидан иборат жами 10 та жамоа бўлиб майдонга тушдилар.

Адвокатлар палатаси томонидан ўтказилаётган биринчи республика чемпионатининг футбол бўйича мусобақаларини ярим финал босқичи ўз ниҳоясига етди. 2019 йилнинг 12 июль куни 3-ўрин ва финал ўйинларида жамоалар ўзаро беллашдилар. Унда 1-ўрин учун “Адвокатлар палатаси” ва “Фарғона” жамоалари, 3-ўрин учун эса “Нурафшон” ҳамда “Истиқлол” жамоалари ўзаро майдонга тушдилар. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди.

“Нурафшон” 1-3 “Истиқлол”, “Адвокатлар палатаси” 1-0 "Фарғона".

Ўйин натижаларига кўра, 3-ўринни, “Истиқлол” жамоасига эгаллаган бўлиб, 2-ўрин “Фарғона” жамоаси тақдирланди. Фахрли 1-ўрин эса, Адвокатлар палатаси томонидан ўтказилаётган футбол бўйича биринчи республика чемпионатининг чемпионлик кубоги “Адвокатлар палатаси” жамоасига насиб қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раис Алим Эрназаров ҳамда Ўзбекистон Футбол ассоциациясининг бош котиби Аваз Максумов спортчи адвокатларни табриклаб, уларнинг юрт келажаги ва Ватан равнақи учун хизмат қилиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ-эркинликларини ҳимоя этишлари учун мустақил юртимизда муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида барча шарт-шароитлар яратиб берилганлигини таъкидлаб, келгусидаги ишларида улкан муваффақиятлар тиладилар.

Ушбу Чемпионат мусобақада фахрли ўринларни олган жамоаларга “энг яхши ўйинчи”, “энг яхши тўпурар” ҳамда “энг яхши дарвозабон” номинациялари бўйича муносиб деб топилган ўйинчиларга Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

 

Ўзбекистон Республикаси

Адвокатлар палатаси

Матбуот хизмати

Read 309 times Last modified on Понедельник, 12 Август 2019 17:22
Super User

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetuer adipiscing elit, sed diam nonummy nibh euismod tincidunt ut laoreet dolore magna aliquam erat volutpat.

JoomShaper