Ukraine v England: Roy Hodgson defends team's performance Hodgson was delighted with the performance of England's defence Manager Roy Hodgson was satisfied with England's result
01 / 03

Ukraine v England: Roy Hodgson defends team's performance

Read more
02 / 03

Hodgson was delighted with the performance of England's defence

Read more
03 / 03

Manager Roy Hodgson was satisfied with England's result

Read more

РЕСПУБЛИКАМИЗНИНГ АДВОКАТЛАРИ ЎРТАСИДА ФУТБОЛ МУСОБАҚАСИ БОШЛАНДИ

Written by 
Published in Янгиликлар
Вторник, 09 Июль 2019 17:13
Rate this item
(0 votes)

Хабарингиз бор аввал ҳам маълумот берганимиздек, дунёнинг кўплаб мамлакатлари Адвокатлар палатаси томонидан адвокатлар ўртасида мунтазам равишда спортнинг футбол тури  бўйича мусобақалар ўтказиш йўлга қўйилган. Буни биз ҳамдўстлик мамлакатлари мисолида ҳам кўришимиз мумкин.(Россия Федерацияси, Азарбайжон, Грузия) б.ш.

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси томонидан  республикамизда фаолият юритаётган Адвокатлар ўртасида спортнинг футбол турини оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида адвокатлар ўртасидаги биринчи республика чемпионатига 2019  йилнинг 8-июль куни Тошкент шаҳар, Чилонзор туманидаги “Пахтакор” футбол клубига қарашли “Чилонзор спорт комплекси” старт берилди.

Мусобақада республикамизнинг турли вилоятларидан 70 та спортчи адвокатларимиз 7 кишидан иборат жами 10 та жамоа бўлиб майдонга тушдилар.

Дастлаб чемпионатни Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси  Эрназаров Алим  Кадырович очиб бериб,  спортчиларимизга ўзларининг илиқ тилакларини билдириб, уларга бугунги мусобақада омад тиладилар. Шундан кейин сўзни Ўзбекистон футбол ассоциацияси ходими Жаҳонгир Саидов ва мусобақа бош ҳаками  Турсунов Асадбек давом эттириб, спортчиларга бугунги ўйиннинг тартиб ва қоидаси ҳақида қисқача тўхталиб ўтдилар.

 Биз эса спортчи футболист адвокатларимизга ушбу мусобақада омадлар тилаймиз.

Қуйида 8-15 июль кунлари  адвокатларимиз ўртасида ўтказиладиган футбол бўйича Республика мусобақасида қатнашувчи жамоалар  ва “А” ва “Б” гуруҳи жамоалари рўйхати кўрсатилган.

 

 

“А” гуруҳи

“Б” гуруҳи

“Тошкент”

Тошкент шаҳар

“Адвокатлар палатаси”

“Ҳимоячилар”

Тошкент шаҳар

“Истиқлол”

Тошкент шаҳар

“Прогресс”

Тошкент шаҳар

“Афросиёб

Самарқанд вилояти”

“Фарғона”

Фарғона вилояти

“Лочин”

Тошкент вилояти

“Нурафшон”

Тошкент вилояти

“Жиззах”

Жиззах вилояти

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Адвокатлар палатаси

Матбуот хизмати

 

 

Read 126 times Last modified on Понедельник, 12 Август 2019 17:23
Super User

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetuer adipiscing elit, sed diam nonummy nibh euismod tincidunt ut laoreet dolore magna aliquam erat volutpat.

JoomShaper