Ukraine v England: Roy Hodgson defends team's performance Hodgson was delighted with the performance of England's defence Manager Roy Hodgson was satisfied with England's result
01 / 03

Ukraine v England: Roy Hodgson defends team's performance

Read more
02 / 03

Hodgson was delighted with the performance of England's defence

Read more
03 / 03

Manager Roy Hodgson was satisfied with England's result

Read more

Москва шаҳрида Халқаро Адвокатлар (Ҳамкорлиги) Уюшмасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Written by 
Published in Янгиликлар
Пятница, 14 Июнь 2019 14:38
Rate this item
(0 votes)

Ҳамдўстлик мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда.

Маълумки, жорий йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида "Tashkent Law Spring" халқаро юридик форуми бўлиб ўтди. Ушбу ўтказилган юридик форум доирасида “Юридик хизматлар” мавзусида семинар ўтказилган эди. Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳамда халқаро ташкилотлар, хорижий мамлакатлар адвокатура институтлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Хитой, Туркия, Россия, Белоруссия, Озарбайжан Ҳамдўстлик мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорлик Меморандумлари ва келишувлари имзоланган эди.

2019 йилнинг 7 июнь куни Россия Федерациясининг Москва шаҳрида Халқаро Адвокатлар (Ҳамкорлиги) Уюшмасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишнинг кун тартибидаги турли масалалар билан бир қаторда иштирокчилар Уюшма билан Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ўртасида имзоланган Меморандум доирасида ҳамкорликнинг кейинги истиқболли йўналишлари тўғрисида ҳам тўхталиб ўтиб, ушбу масалалар ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Халқаро Адвокатлар (Ҳамкорлиги) Уюшмасининг вице-президенти Сергей Бородин Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган юридик форумда кўриб чиқилган масалаларни Ўзбекистон иқтисодиётининг жадал ривожланишида хорижий инвестицияларни жалб қилишдаги аҳамияти ва унда юридик хизматларни роли ҳақида, шунингдек форумда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси томонидан ташкил этилган «Йилнинг энг яхши адвокати», «Йилнинг энг яхши адвокатлик тузилмаси», «Энг яхши корпоратив юридик хизмат» номинациялари бўйича номзодларни тақдирлаш тўғрисида ахборот берди.

Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасидан вакил сифатида қатнашган Уюшманинг вице президенти Б.Саломов ва адвокат А.Мусахонийлар сўзга чиқиб, кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси суд-ҳуқуқ тизимида катта ўзгаришлар бўлаётганлиги бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаси ўлароқ судлар мустақил, холис, адолатли қарор қабул қилаётганлиги ва жиноят ишлар бўйича чиқарилаётган оқлов ҳукмларнинг сони ортиб бораётганлиги, адвокат С. Каттабоев охирги бир йил ичида 10 та оқлов ҳукми чиқаришга эришганлиги учун “Йилнинг энг яхши адвокати” номинацияси бўйича ғолиб деб топилганлигини баён этдилар. Мазкур маълумотлар анжуман иштирокчиларида қизиқиш ўйғотиб, катта шов-шувга сабаб бўлди ва улар Ўзбекистонда кейинги икки-уч йил ичида суд–ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ижобий самара бераётганлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилганликларини билдирдилар.

Бундан ташқари, йиғилишда иштирок этган Россия, Белоруссия, Грузия, Арманистондан келган вакиллар (адвокатлар) Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси А.Эрназаров билан Халқаро Адвокатлар ( Ҳамкорлиги) Уюшмаси вице президенти С.Бородин ўртасида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган юридик форум доирасида олиб борилган музокаралари ва имзоланган ўзаро ҳамкорлик Меморандумига ижобий баҳо бериб, бу соҳада йўлга қўйилган ўзаро ҳамкорлик келажакда адвокатура тизимини янада интеграллашуви ва юридик хизматни такомиллаштиришга хизмат қилишини эътироф этиб ўтдилар.

Мазкур йиғилишда иштирок этган вакиллар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, адвокатурани ривожлантириш, қонунчиликни тартибга солиш соҳасида адвокатура ролини кучайтириш, аҳоли орасида ҳуқуқий тарғибот соҳасида, адвокатура соҳасидаги тажриба алмашиш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, услубий тавсиялар ва ахборот алмашуви, ҳамда ўзаро манфаатли бўлган бошқа йўналишлар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари юзасидан келишиб олдилар.

 

Ўзбекистон Республикаси

Адвокатлар палатаси

 Матбуот хизмати

Read 305 times Last modified on Суббота, 15 Июнь 2019 08:27
Super User

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetuer adipiscing elit, sed diam nonummy nibh euismod tincidunt ut laoreet dolore magna aliquam erat volutpat.

JoomShaper