Ukraine v England: Roy Hodgson defends team's performance Hodgson was delighted with the performance of England's defence Manager Roy Hodgson was satisfied with England's result
01 / 03

Ukraine v England: Roy Hodgson defends team's performance

Read more
02 / 03

Hodgson was delighted with the performance of England's defence

Read more
03 / 03

Manager Roy Hodgson was satisfied with England's result

Read more

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ахбороти

Written by 
Published in Янгиликлар
Среда, 29 Май 2019 19:20
Rate this item
(0 votes)

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ташаббусига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий судида Олий суд раиси Козимджан Камилов ва Адвокатлар палатаси раиси Алим Эрназаров ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Юқори ишчанлик руҳида, дўстона ва самимий кайфиятда ўтган ушбу учрашув давомида мамлакатимизда адвокатлар учун яратилаётган шарт-шароитлар, суд ишларида адвокатларнинг ўрнини мустаҳкамлаш ҳамда Олий суд ва Адвокатлар палатаси ўртасида келгусидаги ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Жумладан, томонлар мамлакатимиздаги суд биноларида Адвокатлар хоналари ташкил этилиши ва унда адвокатларнинг ишлашлари учун шарт-шароитлар яратилиши борасида Адвокатлар палатаси ўтказган ўрганиш натижаларига кўра аниқланган камчиликларни кўриб чиқдилар. Олий суд раиси Козимджан Камилов айрим суд биноларида ростдан ҳам жой билан боғлиқ муаммолар мавжудлигини қайд этар экан, бу масалани ўз назоратига олганлигини таъкидлади. Шунингдек, янги қурилиши режалаштирилаётган суд биноларида Адвокатлар хоналари учун алоҳида жой ажратилаётганини маълум қилар экан, Алим Эрназаровни янги лойиҳалар чизмаси билан таништирди. Мавжуд Адвокатлар хоналарида етарли шарт-шароит яратилиши бўйича эса муаммоларни биргаликда аниқлаб, тез кунларда бартараф этиш чораларини кўришга келишиб олинди. Энг муҳими, Адвокатлар палатаси бу масала юзасидан Олий суд томонидан бириктириб бериладиган масъул ходим билан доимий тартибда ишлаши мумкин бўлади.

Суҳбат давомида суд мажлисларида адвокатларнинг иштироки билан боғлиқ муаммоларга биргаликда ечим топиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Ўзаро келишувга кўра, бундан кейин Адвокатлар палатаси ўзининг ҳудудий бошқармалари орқали судлар томонидан адвокатларнинг ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларини мониторинг қилиб боради ва бу борадаги маълумотларни жадвал кўринишида жамлаб, Олий суд раисига тақдим этади. Ўз навбатида, Олий суд томонидан бу маълумотлар муаммоларни имкон даражасида ҳудудларнинг ўзида, Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси билан биргаликда ҳал этиш учун тегишли вилоят судларига юборилади. Ҳудуднинг ўзида ечим топиш имкони бўлмаган муаммолар эса, Олий суднинг видеоконференцалоқа тизими имкониятидан фойдаланилган ҳолда, Олий суд раиси ва Адвокатлар палатаси раиси иштирокида кўриб чиқилиб, биргаликда қарор қабул қилинади.

Шунингдек, учрашувда Олий суд ва Адвокатлар палатаси ўртасидаги ишчан алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ўзаро ҳамкорликни талаб этувчи ҳар қандай масалани биргаликда тез ва самарали ҳал этиш учун шарт-шароит яратиш борасида ҳам келишиб олинди. Зеро, муҳокамалар пайтида қайд этилганидек, ҳар икки томон учун ҳам мамлакатимизда адолатли суд-ҳуқуқ тизимини шакллантириш ягона мақсад ҳисобланади. Жумладан, судлар томонидан адвокатларнинг ишлашлари учун қулай шароит яратилиши ҳимоянинг юқори даражада бўлишига имкон яратса, малакали ҳимоянинг таъминланиши, табиийки, судьялар ишини енгиллаштириб, адолатли қарорлар қабул қилинишига хизмат қилади.

Шу маънода, мамлакатимиз суд тизими ва адвокатура соҳаси раҳбарлари ўртасида илк бор ўтказилган бундай самимий учрашувни ана шу ҳақиқатнинг амалда бўй кўрсата бошлаши учун ташланган катта қадам сифатида баҳолаш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси

Адвокатлар палатаси

Матбуот хизмати

Read 285 times Last modified on Среда, 29 Май 2019 19:24
Super User

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetuer adipiscing elit, sed diam nonummy nibh euismod tincidunt ut laoreet dolore magna aliquam erat volutpat.

JoomShaper