Ukraine v England: Roy Hodgson defends team's performance Hodgson was delighted with the performance of England's defence Manager Roy Hodgson was satisfied with England's result
01 / 03

Ukraine v England: Roy Hodgson defends team's performance

Read more
02 / 03

Hodgson was delighted with the performance of England's defence

Read more
03 / 03

Manager Roy Hodgson was satisfied with England's result

Read more

Самарқандда “Ҳуқуқий ахборот куни” сайли ўтказилди

Written by 
Published in Янгиликлар
Среда, 29 Май 2019 16:00
Rate this item
(0 votes)

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ҳамда Адвокатлар палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида 2019 йил 28 май куни Самарқанд вилояти Пахтачи туманида “Ҳуқуқий ахборот куни” сайли ўтказилди.

Туманда фаолият кўрсатувчи барча давлат ва нодавлат ташкилотлар, шу жумладан давлат хизматлари маркази, банк, суғурта ва тадбиркорлик субъектлари иштирок этди.

Тадбирни туман ҳокими очиб бериб, кириш сўзи вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С.Нуриевга берилди.

Ҳудудий бошқарма вакиллари – бошқарма бошлиғи в.в.б. Ш.Ҳамдамов, маслаҳатчи Р.Шодиев, шунингдек ушбу туманда фаолият олиб борувчи адвокатлар Н.Хидиров, Э.Қодиров ва З.Жумаевлар, адвокат ёрдамчилари Ғ.Асадов ва бошқалар фаол иштирок этиб, сайлга келган фуқароларга уларни қизиқтирган барча саволларига бепул ҳуқуқий маслаҳатларини беришди.

Тадбир доирасида ўтказилган турли мусобақа ва беллашувлар бўйича эълон қилинган номинациялар сайлни янада қизитди.

Сайл давомида фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича тушунтириш беришдан ташқари, миллий рақс ва қўшиқлар ижро қилинганлиги, турли соҳага оид кўргазма ва савдо ярмаркалари ташкил этилганлигидан туман аҳолиси алоҳида миннатдор бўлиб, ушбу сайлда кўтаринки руҳда иштирок этди.

 

Адвокатлар палатаси

Матбуот хизмати

Read 103 times
Super User

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetuer adipiscing elit, sed diam nonummy nibh euismod tincidunt ut laoreet dolore magna aliquam erat volutpat.

JoomShaper