Ukraine v England: Roy Hodgson defends team's performance Hodgson was delighted with the performance of England's defence Manager Roy Hodgson was satisfied with England's result
01 / 03

Ukraine v England: Roy Hodgson defends team's performance

Read more
02 / 03

Hodgson was delighted with the performance of England's defence

Read more
03 / 03

Manager Roy Hodgson was satisfied with England's result

Read more

Юртимизда “Tashkent Law Spring” Халқаро юридик форуми

Written by 
Published in Янгиликлар
Пятница, 26 Апрель 2019 17:04
Rate this item
(0 votes)

Ўзбекистонда илк маротаба  “Tashkent Law Spring”  халқаро юридик форуми бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 25-27 апрель кунлари Тошкентда илк бор Tashkent Law Spring – халқаро миқёсдаги юридик форум ўтказилди, ушбу форум доирасида давлат идоралари, халқаро ташкилотлар, Ўзбекистоннинг ва дунёнинг етакчи юридик ва консалтинг фирмалари вакиллари, адвокатлар, юриспруденция ва халқаро алоқалар соҳасидаги таниқли олимлар, ОАВдан вакиллар, мутахассислар ва экспертлар ҳуқуқ соҳасидаги энг сўнгги тенденцияларни муҳокама қилиш, замонавий юридик фан ва амалиётнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Мазкур форумнинг асосий мавзуси «Ҳуқуқ – жадал модернизация даврида», яъни замонавий ҳуқуқ тизимини ривожлантириш масаласи, юридик назария ва амалиётдаги муаммолар юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди.

Тадбирда юриспруденция соҳасининг мингдан зиёд вакиллари иштирок этиб, жумладан, 37 мамлакатнинг адлия вазирликларидан вакиллар, таниқли адвокатлар, бизнес вакиллари, назариётчи олимлар, 240 нафар делегатлар ташриф буюрди.

2019 йил «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб эълон қилинганлиги, жаҳон юридик ҳамжамиятини Ўзбекистон қонунчилиги билан яқиндан таништириш, мамлакатдаги ислоҳотлар моҳиятини объектив тарзда етказиб бериш, давлат дастури доирасида ўтказиладиган мазкур форумнинг асосий мақсади деб белгилаб қўйилган.

Форум дастурида назарда тутилган «Сифатли давлат бошқаруви», «Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш», «Фаол инвестиция сиёсати»  йўналишлари бўйича 17та сессия ҳамда нотариат ва суд-экспертиза тизимига оид иккита давра суҳбати бўлиб ўтди.

Шунингдек, 2019 йил 26-апрель куни форум доирасида “Юридик хизматлар” мавзусида семинар ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳамда халқаро ташкилотлар, хорижий мамлакатлар адвокатура институтлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Хитой, Туркия, Россия, Белоруссия, Озарбайжан Ҳамдўстлик мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорлик Меморандумлари ва келишувлари имзолади.

Мазкур Меморандумларда адвокатурани ривожлантириш, қонунчиликни тартибга солиш соҳасида адвокатура ролини кучайтириш, аҳоли орасида ҳуқуқий тарғибот соҳасида, адвокатура соҳасидаги тажриба алмашиш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, услубий тавсиялар ва ахборот алмашуви, ҳамда ўзаро манфаатли бўлган бошқа йўналишлар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди.

Форум доирасида «Йилнинг энг яхши адвокати», «Йилнинг энг яхши адвокатлик тузилмаси», «Энг яхши корпоратив юридик хизмат» номинациялари бўйича номзодларни тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Танлов ғолиблари Адвокатлар палатасининг дипломлари ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Адвокатлар палатаси

Матбуот хизмати

Read 447 times
Super User

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetuer adipiscing elit, sed diam nonummy nibh euismod tincidunt ut laoreet dolore magna aliquam erat volutpat.

JoomShaper