Ukraine v England: Roy Hodgson defends team's performance Hodgson was delighted with the performance of England's defence Manager Roy Hodgson was satisfied with England's result
01 / 03

Ukraine v England: Roy Hodgson defends team's performance

Read more
02 / 03

Hodgson was delighted with the performance of England's defence

Read more
03 / 03

Manager Roy Hodgson was satisfied with England's result

Read more
Янгиликлар

“Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги Қонун лойиҳасининг тақдимоти

Written by 
Published in Янгиликлар
Пятница, 12 Апрель 2019 15:56
Rate this item
(0 votes)

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси, Адлия вазирлиги ҳамда БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорлигида 2019 йилнинг 12 апрель куни Адвокатлар палатасининг мажлислар залида “Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги Қонун лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

   Мазкур давра суҳбати Адвокатлар палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сонли фармони билан тасдиқланган “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясини 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 42-бандидаги Ўзбекистон Республикасининг “Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши юзасидан ташкиллаштирилди. Бу эса, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш, қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

  Тадбирда, шунингдек, Адлия вазирлигидан вакиллар, “USAID” Халқаро ташкилоти экспертлари, Адвокатлар палатаси марказий аппаратидан вакиллар, фаолият юритаётган адвокатлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари, ногирон тадбиркор аёл Миллий Ассоциация ва ногирон аёл ва болалар маърифат ва маънавият Маркази вакиллари иштирок этдилар.

  Мамлакатимизда сўнгги йилларда миллий ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ҳамда малакали юридик кадрларни тайёрлаш борасида сезиларли ишлар амалга оширилди.

  Қонунда юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш соҳасини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш назарда тутилади. Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига, Фуқаролик кодексига, Уй-жой кодексига ва Солиқ кодексига, шунингдек “Нотариат тўғрисида”ги ва “Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

  Тадбир давомида иштирокчилар томонидан бугунги кунда “Бепул юридик ёрдам тўғрисидаги” Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш давр талаби бўлиб, мазкур қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаси ва миллий қонунчилигимизнинг ўзига хос жиҳатларини изчил ўрганиб чиқиш кераклигини шунингдек, қонун лойиҳасини миллий ва халқаро-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ҳамда уни хорижий экспертлар иштирокида амалий семинар доирасида муҳокама қилиш жуда муҳим вазифалардан бири эканлиги таъкидлаб ўтилди.

  Тадбирда Адвокатлар палатаси раиси сўзга чиқиб, самарали юридик ёрдам билан таъминланган бўлиш ҳуқуқи инсон ҳуқуқлари ва уларнинг кафолатларини назарда тутувчи кўплаб халқаро ҳужжатларда ҳам мустаҳкамланганлиги, “Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги Қонун лойиҳасининг асосий мақсадларидан бири бу ижтимоий эҳтиёжманд шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва халқаро шартномалар билан кафолатланган, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини амалга ошириш ҳамда ҳимоя қилиш учун зарур бўлган, мустаҳкам ва ишончли бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизимини яратиш, барча шахсларга уларнинг мулкий аҳволидан қатъий назар юридик ёрдам олиш ва одил судловга тенг эришишни таъминлаш, ижтимоий ҳимояланганлик, шунингдек, давлат томонидан молиялаштириладиган юридик ёрдам кўрсатишни самарали тизими даражасини ошириш ҳисобланиши ҳақида тўхталиб ўтилди.

  Тадбирда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари А.Ташкулов, Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи Э.Маҳкамов, Адвокатлар палатасининг етакчи маслаҳатчиси Н.Захидова, адвокат Ж.Турдалиев, Халқаро ташкилот “УВКПЧ” Ўрта Осиёдаги вакили Ришард Коменда, Халқаро ташкилот “USAID” директори Гари Роббинс ва бошқалар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

  Бепул юридик ёрдамга бўлган ҳуқуқ БМТнинг асосий халқаро ҳужжатлари, бир қатор Европа ва бошқа минтақавий халқаро ташкилотлар ҳужжатлари билан тартибга солинади.

  “Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, яъни адлия органлари, адвокатлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, идоралар томонидан бундай ёрдам кўрсатишнинг миллий тизимини яратиш бугунги кунда юзага келаётган кўплаб муаммоларнинг ечими топилишида кўмакдош бўлади.

  Ушбу давра суҳбати қизғин баҳс ва мунозаларга бой бўлди. Тадбирда ўз фикр-мулоҳазалари билан иштирок этган адвокатлар ва бошқа қатнашчилар мавзу юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини билдирдилар.

 

Адвокатлар палатаси

Матбуот хизмати

Read 214 times
Super User

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetuer adipiscing elit, sed diam nonummy nibh euismod tincidunt ut laoreet dolore magna aliquam erat volutpat.

JoomShaper