Ukraine v England: Roy Hodgson defends team's performance Hodgson was delighted with the performance of England's defence Manager Roy Hodgson was satisfied with England's result
01 / 03

Ukraine v England: Roy Hodgson defends team's performance

Read more
02 / 03

Hodgson was delighted with the performance of England's defence

Read more
03 / 03

Manager Roy Hodgson was satisfied with England's result

Read more

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

Written by 
Published in Янгиликлар
Среда, 10 Апрель 2019 15:27
Rate this item
(0 votes)

2019 йил 09 апрел куни Самарқанд шаҳридаги “Asia Samarkand” меҳмонхонасининг конференц залида Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ташаббуси билан Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти (GIZ)нинг ҳамкорлигида тузилган дастурга асосан Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуни: Давлат бошқаруви соҳасида манфаатдор шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг принципиал янги платформаси” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси вакили Б.Саломов, Адвокатлар палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи в.б. Ш.Музаффаров, Эстония давлати мутахассиси Т.Христофорова, Латвия давлати мутахассиси К.Коре-Перконе, маҳаллий мутахассис И.Цай, Самарқанд ҳамда Жиззах вилоят ҳудудий бошқарма вакиллари ва адвокатлар иштирок этдилар.

Семинарни Латвия давлати мутахассиси К.Коре-Перконе кириш сўзи билан очиб бериб, адвокатура институтини янада такомиллаштириш ҳамда бугунги кунгача институтни ривожланиши йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида қатнашчиларга ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб, сўзни Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Ш.Музаффаровга берди.

Ш.Музаффаров мутахассис ва тренинг иштирокчиларини таништириб, йиғилиш мавзусининг долзарблилига эътиборни қаратди.

Йиғилишда иштирок этган И.Цай мазкур Қонуннинг мазмун моҳияти билан тренинг иштирокчиларини батафсил таништириб ўтди.

Шунингдек, Т.Христофорова шу каби маъмурий муносабатлар соҳасида Эстония давлатининг тажрибаси, эришган ютуқлари ва юзага келган муаммоларнинг ечими тўғрисида маълумот берди.

Бундан ташқари, Б.Саломов жисмоний ва юридик шахслар билан маъмурий идора вакиллари ўртасидаги муносабатлар тўғрисида тўхталиб ўтиб, мазкур муносабатларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда адвокатлардан катта билим ва тажриба талаб қилинишини алоҳида таъкидлади.

Шу билан бирга, Б.Саломов Адвокатлар палатасининг ташкил топиши тарихи, эришган ютуқлари, ҳозирги кунда палата олдида ўз ечимини кутаётган масалалар, шунингдек истиқболдаги улкан режа ва дастурлар тўғрисида маълумот берди.

Семинар давомида иштирокчилар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб, Ўзбекистон Республикасининг мазкур Қонуни билан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг янги имкониятлари очилганлиги, шунингдек мазкур Қонун маъмурий идора вакилларининг фаолиятини тартибга солишда, улар томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг ҳар томонлама асосли ва холис бўлишига замин яратиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

 

Ўзбекистон Республикаси

Адвокатлар палатаси

Матбуот хизмати

Read 339 times Last modified on Среда, 10 Апрель 2019 15:37
Super User

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetuer adipiscing elit, sed diam nonummy nibh euismod tincidunt ut laoreet dolore magna aliquam erat volutpat.

JoomShaper