Ukraine v England: Roy Hodgson defends team's performance Hodgson was delighted with the performance of England's defence Manager Roy Hodgson was satisfied with England's result
01 / 03

Ukraine v England: Roy Hodgson defends team's performance

Read more
02 / 03

Hodgson was delighted with the performance of England's defence

Read more
03 / 03

Manager Roy Hodgson was satisfied with England's result

Read more

ЖЎРАҚУЛОВ Нормамат Яхшиқулович

Written by 
Published in Янгиликлар
Среда, 27 Март 2019 20:35
Rate this item
(0 votes)

Таъзия

 

Сафимизни яхши бир ҳамкасбимиз абадийга тарк этди. Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги “ADVOKAT-PRESS” адвокатлик бюроси адвокати Жўрақулов Нормамат Яхшиқулович 52 ёшида оламдан ўтди.

1967 йилда Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида таваллуд топган Нормамат Жўрақулов 1992 йилда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Олий мактабини (Ҳозирги ИИВ Академияси) тамомлаб, шу йилнинг ўзида Бухоро вилоят Олот тумани ИИБда терговчи вазифасида иш бошлаган. 1995 йилдан эса вилоят ИИБда терговчилик фаолиятини давом эттирган.

Нормамат Жўрақулов 1999 — 2001 йилларда Қоракўл тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасида, 2001 — 2004 йилларда “Қоракўлдонмаҳсулотлари” ОАЖда ҳуқуқшунос лавозимида ишлаган. 2004 — 2007 йилларда эса Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри давлат солиқ инспекциясида Маъмурий амалиётни ташкил этиш ва назорат қилиш бўлимини бошқарган.

Нормамат Яхшиқуловичнинг адвокатлик фаолияти 2007 йилда бошланган эди. Шу йили у илк бор адвокатлик лицензиясини қўлга киритиб, “Chirchiq huquqiy himoyasi” адвокатлик фирмасига ишга кирган. 2013 йилда эса ўзи “ADVOKAT-PRESS” адвокатлик бюросини ташкил қилиб, мустақил фаолият юритиб келаётган эди.

Ўз касбининг фидойиси бўлган Жўрақулов Нормамат Яхшиқуловичнинг вафоти мамлакатимиз адвокатлари жамоаси учун катта йўқотишдир. Шу муносабат билан биз барча ҳамкасблар номидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этамиз. Уларга Яратгандан сабр тилаймиз.

Марҳум ҳамкасбимизнинг охирати обод бўлсин!

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Бошқаруви ва жамоаси

Read 367 times Last modified on Среда, 27 Март 2019 20:45
Super User

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetuer adipiscing elit, sed diam nonummy nibh euismod tincidunt ut laoreet dolore magna aliquam erat volutpat.

JoomShaper