Ukraine v England: Roy Hodgson defends team's performance Hodgson was delighted with the performance of England's defence Manager Roy Hodgson was satisfied with England's result
01 / 03

Ukraine v England: Roy Hodgson defends team's performance

Read more
02 / 03

Hodgson was delighted with the performance of England's defence

Read more
03 / 03

Manager Roy Hodgson was satisfied with England's result

Read more

ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Written by 
Published in Янгиликлар
Среда, 20 Март 2019 09:38
Rate this item
(0 votes)

2019 йил 19 март куни Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят процессуал кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.

Муҳокамада Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексини такомиллаштириш бўйича Ишчи гуруҳи аъзолари, Бош прокуратура, Адвокатлар палатаси вакиллари, Тошкент давлат юридик университетининг профессор-ўқитувчилари, Ички ишлар Академияси вакили ҳамда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти адвокатлари иштирок этдилар.

Ушбу давра суҳбати мамлакатда адвокатларнинг мақоми ва процессуал ваколатларини кенгайтириш, уларнинг дахлсизлигини ишончли таъминлаш борасида босқичма-босқич амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳамда соҳанинг келгуси вазифа ва истиқболларини конструктив муҳокама қилиш учун ташкил этилди.

Давра суҳбати давомида Жиноят ва Жиноят-процессуал қонунчилиги истиқболлари Ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда адвокатлар томонидан кенг муҳокама қилиниб, уларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси доирасида адвокатларнинг процессуал мақомини янада мустаҳкамлаш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Муҳокама якунлари бўйича томонлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан адвокатлар ўртасидаги конструктив ҳамкорлик ва бу соҳада амалга оширилаётган ўзгаришларнинг таъсирчанлигини таъминлаш ҳамда адвокатларнинг жамиятдаги нуфузини янада ошириш учун керакли

шарт-шароитларни яратиш зарурлиги хак,ида таъкидлаб ўтдилар.

 

Адвокатлар палатаси

Матбуот хизмати

 

Read 298 times
Super User

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetuer adipiscing elit, sed diam nonummy nibh euismod tincidunt ut laoreet dolore magna aliquam erat volutpat.

JoomShaper