Ukraine v England: Roy Hodgson defends team's performance Hodgson was delighted with the performance of England's defence Manager Roy Hodgson was satisfied with England's result
01 / 03

Ukraine v England: Roy Hodgson defends team's performance

Read more
02 / 03

Hodgson was delighted with the performance of England's defence

Read more
03 / 03

Manager Roy Hodgson was satisfied with England's result

Read more

ШАҲРИМИЗДА “ҲУҚУҚИЙ БИЛИМЛАР КУНИ” ЎТКАЗИЛДИ

Written by 
Published in Янгиликлар
Пятница, 12 Октябрь 2018 16:23
Rate this item
(0 votes)

Ижтимоий тармоқларимиз орқали Сиз азиз ҳамюртларимизга етказиб бораётган маълумотларимиз ичида Республикамиз миқёсида олиб борилаётган ва амалга оширилаётган ишлар қаторида бугунги кунда янада долзарб, фуқароларимиз учун фойдали ишлардан бири бу, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилган аҳолининг ҳуқуқий билимини баҳолаш ва рағбатлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, шунингдек қонун ҳужжатларини мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини аҳолига етказиш мақсадида жорий йилни 11-12 октябрь кунлари бутун республика бўйлаб “ҲУҚУҚИЙ БИЛИМЛАР КУНИ” номи остида флешмоб кўринишдаги тадбирларни  ўтказилиши бўлди.

Тошкент шаҳри ҳудудида эса бир вақтнинг ўзида 6 та жойда: Мирзо Улуғбек туманидаги “Эко бозор” савдо мажмуаси, Чилонзор туманидаги  “Ғафур Ғулом” истироҳат боғи, Шайхонтоҳур туманидаги “Анҳор локомотив”парки, Яккасарой туманидаги “Next” савдо мажмуаси, Юнусобод туманидаги “Олой” бозори ҳамда “Мега планет” савдо мажмуаси марказий майдонларида бўлиб ўтди.

Флешмобда жами 30 000 дан ортиқ фуқаро иштирок этиб, тадбир доирасида уларга  ҳудудий  адлия органлари, адлия бўлимлари ходимлари, нотариус ва адвокатлар томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Фуқароларни ҳуқуқий билимга қизиқтириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга рағбатлантириш учун тадбир доирасида танлов-тестлар, викториналар, ҳуқуқий тарғиботга доир бошқа акциялар ва турли танловлар ташкил этилди. Фуқаролар томонидан 15 000 дан ортиқ ҳуқуқий тестлар ечилиб,  фаол иштирокчилар қимматбаҳо эсталик совғалар билан тақдирландилар.

 

Адвокатлар палатаси

Матбуот котиби

Read 9 times Last modified on Понедельник, 15 Октябрь 2018 12:14
Super User

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetuer adipiscing elit, sed diam nonummy nibh euismod tincidunt ut laoreet dolore magna aliquam erat volutpat.

JoomShaper