Ukraine v England: Roy Hodgson defends team's performance Hodgson was delighted with the performance of England's defence Manager Roy Hodgson was satisfied with England's result
01 / 03

Ukraine v England: Roy Hodgson defends team's performance

Read more
02 / 03

Hodgson was delighted with the performance of England's defence

Read more
03 / 03

Manager Roy Hodgson was satisfied with England's result

Read more

ЖОЙЛАРДА “ҲУҚУҚИЙ БИЛИМЛАР КУНИ” ДАВОМ ЭТМОҚДА

Written by 
Published in Янгиликлар
Пятница, 12 Октябрь 2018 14:55
Rate this item
(0 votes)

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ташаббуси билан жорий йилнинг 11 октябрь  куни Бухоро вилоятининг “Марказий темир йўлчилар маданият саройи Бухоро филиали” хиёбонида “Ҳуқуқий билимлар  куни” шиори остида тадбир ўтказилди.

Тадбирда адлия ходимлари, адвокатлар, нотариуслар, давлат хизматлари маркази, кадастр, бандлик, солиқ, соғлиқни сақлаш ташкилотлари шунингдек, оммавий ахборот воситалари ҳамда 3000 дан ортиқ аҳоли ва ёшлар иштирок этди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Бухоро вилоят Ҳудудий бошқармаси адвокатлари томонидан  50 дан ортиқ  фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича бепул  ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, иштирокчиларга янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан шу жумладан нотариат, давлат хизматлари, ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва бошқа масалалар бўйича тайёрланган 100 турдаги  буклет ва флаерлар, шунингдек ҳуқуқий маълумотларни тезкор етказишда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланишни тарғиб қилувчи “Telegram” мессенжеридаги “Huquqiy axborot” канали, бошқарманинг “Facebook”даги саҳифаси ҳамда “Lex.uz” сайти ва бошқа ижтимоий тармоқлар тўғрисидаги 500 тадан ортиқ тарғибот материаллари тарқатилди.

Майдонда жойлаштирилган монитор орқали ҳам ҳуқуқий маданиятини янада оширишга қаратилган маълумотлар содда ва тушунарли шаклларда намойиш этилди. Худди ана шундай тадбирлар Республикамизнинг бошқа вилоятларида ҳам ўтказилиб борилмоқда.

 

Адвокатлар палатаси

Матбуот котиби

Read 165 times Last modified on Пятница, 12 Октябрь 2018 14:59
Super User

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetuer adipiscing elit, sed diam nonummy nibh euismod tincidunt ut laoreet dolore magna aliquam erat volutpat.

JoomShaper