Ukraine v England: Roy Hodgson defends team's performance Hodgson was delighted with the performance of England's defence Manager Roy Hodgson was satisfied with England's result
01 / 03

Ukraine v England: Roy Hodgson defends team's performance

Read more
02 / 03

Hodgson was delighted with the performance of England's defence

Read more
03 / 03

Manager Roy Hodgson was satisfied with England's result

Read more

“ҲУҚУҚИЙ БИЛИМЛАР КУНИ” ДАВОМ ЭТМОҚДА

Written by 
Published in Янгиликлар
Пятница, 12 Октябрь 2018 11:55
Rate this item
(0 votes)

Юртимизда яшаётган фуқароларнинг дарду-ташвишини, уларни қийнаётган муаммоларни эшитиш, улар билан ҳамнафас бўлиш, уларга қабул қилинаётган қонунларни ҳалқчил, оддий тилда тушунтириш, юридик маслаҳатлар бериш ва бу билан ҳалқимиз, айниқса ёшларимизнинг ҳуқуқий билим ва савиясини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ташаббуси билан Республика ҳудудида жорий йилнинг 11-12 октябр кунлари “Ҳуқуқий билимлар куни” флешмоби ташкил этилмоқда.

Шу муносабат билан Самарқанд вилоятида ҳам 11 октябрь куни ана шундай тадбир ўтказилди, унда Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят адлия бошқармаси, Давлат хизматлари агентлиги ва нодавлат нотижорат ташкилотлар иштирок этишди.

Тадбир давомида ҳудудий бошқарма вакиллари ҳамда адвокатлар томонидан маҳаллий аҳолига кўплаб бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, уларни қизиқтирган ва ташвишга солган масалаларнинг қонуний ечимини топишда амалий ёрдам кўрсатилди. Шу жумладан, мамлакатимизга сайёҳ бўлиб келган ҳамда тадбирнинг бевосита иштирокчисига айланган чет эл фуқароларига ҳам қонунчилигимиз мавзусида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар берилди. 

 

Адвокатлар палатаси

Матбуот котиби

Read 207 times Last modified on Понедельник, 15 Октябрь 2018 14:35
Super User

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetuer adipiscing elit, sed diam nonummy nibh euismod tincidunt ut laoreet dolore magna aliquam erat volutpat.

JoomShaper